
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда кеча, 2021 йил 6-апрел куни 14216 киши коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигини маълум қилди.
6 апрелдаги вазиятга кўра, COVID-19га қарши эмланган фуқароларнинг умумий сони 49 602 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳудудлар орасида аксарият фуқаролар Самарқанд вилоятида эмланди — 3437 киши.
Кейинчалик: Тошкент вилояти (1708 киши), Андижон вилояти (1633 киши) ва Тошкент (1630 киши).
Эмлаш ишлари давом этмоқда.