3 сентябрдан бошлаб Жанубий Кореяга киришда ПЦР-тести натижасини тақдим этиш шарт эмас

“Asiana Airlines Tashkent” авиакомпанияси Корея Республикаси мамлакатга келаётган йуловчилар учун мажбурий ПЦР-тестини бекор қилгани ҳақида хабар беради.

Ушбу янгилик авиаташувчи томонидан ушбу мамлакат Транспорт ва инфратузилма вазирлигидан олинган расмий хабарга асосланади.

Хабарда, хусусан, ПЦР-тестини бекор қилиш жорий йилнинг 3 сентябридан кучга кириши таъкидланган. Рад этиш, шунингдек, тезкор RAT-антикорлари синовига ҳам тегишли.

Янги қоидалар кучга киргунга қадар йуловчилар ПЦР-тестидан ўтишлари ва тегишли салбий сертификат тақдим этишлари керак.