660 минг дозали AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга етказиб берилади

Бугунги кунда 660 минг дозадаги AstraZeneca коронавирус вакцинасининг партияси Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca вакцинаси (CoviShield) Ўзбекистонда қўлланилади.

Кутилаётган харажат деярли 2 миллион долларни ташкил қилади. Ўзбекистон уни COVAX дастури бўйича бепул олади ва етказиб беришни ЮНИСЕФ ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик фаровонлик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,64 миллион дозада AstraZeneca вакцинасини олиши керак. 2021 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга 35-40% етказиб берилиши керак эди. Қолган дозалар иккинчи чоракдан бошлаб юборилади, чунки улар ишлаб чиқарилиб дунё бўйлаб тарқалади.

CoviShield — Британиянинг AstraZeneca вакцинасининг маҳаллий номи. У Ҳиндистон қон зардоблари институтида ишлаб чиқарилади. Тадқиқотнинг учинчи босқичининг дастлабки натижалари 2020 йил декабрида эълон қилинди. Вакцинанинг самарадорлиги 70,4% ни ташкил этди ва синовда 11 636 кўнгилли иштирок этди.

Аввалроқ Дания, Норвегия, Исландия, Италия, Германия, Франция, Испания ва Болгария тромбоз ҳолатлари пайдо бўлганидан кейин AstraZeneca вакцинасини қўллашни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.