АҚШда 66 денгиз пиёдаси COVID га қарши эмлашдан бош тортгани учун ишдан бўшатилди

Қўшма Штатлар денгиз пиёдалари корпуси қўмондонлиги ўтган ҳафта 66 аскарини коронавирусга қарши эмлашдан бош тортгани учун ишдан бўшатди.

Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

«Касалликнинг одамлар орасида тарқалиш тезлиги бизнинг денгиз пиёдалари ва денгиз пиёдалари миссияси учун хавфни оширади», дейилади АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.

Денгиз пиёдалари корпуси, шунингдек, эмлашдан диний озод қилиш ҳақидаги барча сўровларни рад этди.

Денгиз пиёдалари учун эмлаш даражаси АҚШ ҳарбийлари орасида энг паст кўрсаткичдир. Ҳарбий-денгиз флоти, ҳаво кучлари ва армияда ҳарбийларнинг 98% камида битта вакцина олди.