Бир суткада COVID-19 статистикаси: Ўзбекистонда 34 та инфекция ҳолати аниқланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кун давомида мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 20-апрел куни республика бўйича бир суткада 34 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 22 нафар, Наманган вилоятида 1 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар ва Тошкент вилоятида 10 нафар фуқарода инфекция аниқланган.

Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 236 397 нафарга етди ёки касалланганларнинг 99 фоизи.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.