COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга 2,6 миллион доза коронавирус вакцинаси берилади

COVAX дастури бўйича Ўзбекистонга 2,6 миллион дозада AstraZeneca вакцинаси берилади.

Вакцинанинг битта дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил қилади.

sans-serif;">COVAX остида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун препаратнинг катта қисми Ўзбекистонга келади.

Малумот учун! COVAX коронавирусга қарши эмлаш 92 та кам ва ўрта даромадли мамлакатларга июн ойига қадар берилади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ сайтида хабар берилган.

“COVAX  дастури доирасида 18 мамлакат: Бутан, Боливия, Босния ва Герцеговина, Кабо-Верде, Колумбия, Салвадор, Грузия, Малдив ороллари, Молдова, Мўғулистон, Перу, Филиппин, Корея Республикаси, Руанда, Жанубий Африка, Тунис, Украина, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо сектори биринчи бўлиб 1,2 миллион дозани Pfizer/Biontech вакцинасини олади”, — дейилади хабарда.

Ҳисоботга кўра, вакцинанинг битта дозаси тахминан 3 доллар туради.

ЮНИСЕФ томонидан тақдим этилган жадвалга кўра, Ўзбекистонга 2 миллион 640 минг дозали AstraZeneca/Oxford вакцинаси берилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вактсиналарни тенг тақсимлашни назарда тутадиган CОВАХ дастури бўйича вактсинанинг 92 мамлакатга нотижорат нархларда этказиб берилишини маълум қилди.

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсуснинг айтишича, эмлаш феврал ойида тарқатила бошланади. Дастур доирасида жорий йилда икки миллиард дозада вакцинани етказиб бериш режалаштирилган.