COVID-19 билан касалланганлар сони яна ошиб бормоқда – кунига 100 та ҳолат аниқланган

Ўтган суткада, 18-июн куни Ўзбекистонда 108 та янги коронавирус инфекцияси расман қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳафта бошидан буён COVID-19 билан касалланиш даражаси ошганини маʼлум қилди. Агар 13-июн куни пойтахтда атиги 8 нафар бемор аниқланган бўлса, 14-июн куни уларнинг сони 39 нафар, 17-июн куни эса 90 нафарга етди ва касаллик турли ҳудудларни қамраб олди.

Кеча Тошкент шаҳрида 85 та касаллик ҳолати аниқланган. Яна 10 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Жиззах ва Андижонда касалланган. Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бир киши касалланган.