COVID-19 га қарши ЖССТ томонидан тасдиқланган тўққизинчи вакцина Ҳиндистоннинг CovavaxTM препаратидир

Ҳиндистонда ишлаб чиқилган CovavaxTM коронавирус препарати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рухсат этилган.

Вакцина Американинг Novavax компанияси лицензияси асосида Ҳиндистон сарум институтида яратилган, дея хабар беради Associated Press.

Вакцина фақат коронавирусга қарши эмланган саёҳатчиларга рухсат берувчи бир қатор давлатлар томонидан тасдиқланиши кутилмоқда. Препаратнинг афзалликларидан бири оддийроқ сақлаш шартлари. Тўлиқ эмлаш босқичини якунлаш учун вактсинанинг икки дозаси берилиши керак. Вакцина кам даромадли мамлакатларда, жумладан, ЖССТнинг COVAX дастури орқали эмлаш даражасини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Вакцина янги омикрон штаммига қарши курашда қанчалик ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида савол қолмоқда.