Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон бозорларида оммабоп маҳсулотлар нархларини йиғди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон бозорларидаги аҳоли ўртасида харидоргир бўлган турли маҳсулотлар таннархи ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Бўлим Ўзбекистон деҳқон бозорларида энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотлари қанча туришини ўрганди:
— суякли мол гўшти – 1 кг учун 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача;
— қўй гўшти 1 кг учун 52 000 сўмдан 80 000 сўмгача;
— картошка — 1 кг учун 3000 сўмдан 7000 сўмгача;
— пиёз — кг учун 1000 сўмдан 4000 сўмгача;
— сабзи — 1 кг учун 1000 сўмдан 5500 сўмгача;
— тухум — ўн дона 7000 сўмдан 15 000 сўмгача;
— гуруч – 1 кг учун 5000 сўмдан 17 500 сўмгача;
— ўсимлик ёғи – 1 литри учун 14 000 сўмдан 24 000 сўмгача;
— шакар — 1 кг учун 7 800 сўмдан 10 500 сўмгача.

Давлат статистика қўмитасининг аввалги ҳисоботи билан солиштирганда, нархнинг сезиларли ўзгаришлари фақат шакарда кузатилмоқда – у қимматлашган.

Пиёз ва сабзи эса, аксинча, арзонлашди. Гўшт ва бошқа маҳсулотлар нархи ўзгармаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021-йилда ҳосилнинг пастлиги туфайли бозорларда сабзи нархи сезиларли даражада ошгани хабар қилинганди. Бинобарин, умумий овқатланиш шохобчаларида палов нархи йил бошидан буён қарийб учдан бир қисмга қимматлашган.

Бироқ, ноябр ойида сабзи нархи пасайган ва «палов индекси» ҳам тез орада пасаяди, дейди таҳлилчилар.