Дунё пандемия ривожланишининг муҳим босқичидан ўтмоқда

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вужнович дунёдаги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ бўлган оғир эпидемиологик вазият ҳақида гапирди.

“Глобал миқёсда биз пандемия, айниқса шимолий ярим шарда жуда муҳим босқичда турибмиз. Кейинги бир неча ой жуда қийин бўлади ва баъзи мамлакатлар оғир аҳволда”, — деди ЖССТ вакили.

Унинг таъкидлашича, яқинда янги ўлимлар сони нисбатан барқарор бўлиб, коронавирус инфекцияси тезлашиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 46,8 миллион киши коронавирус билан касалланган, 1,2 миллиондан ортиғи вафот этган ва 31,3 миллион киши соғайиб кетган.