Дунёда аллақачон 250 миллион одам коронавирус инфекциясидан тузалиб кетган

Жаҳон статистик маълумотларига кўра, аллақачон 250 миллион одам коронавирус инфекциядан даволанган.

Бу ҳақда якшанба куни эрталаб Worldometers веб-сайти маълумотларида хабар берилган.

Дунёда жами 279 830 788 киши COVID-19 билан касалланган, улардан 250 030 863 нафари тузалиб кетган. Вафот этганларнинг сони 5 413 126 кишига етди.

Коронавируснинг энг кўп тарқалган давлатлари АҚШ (53’026’765), Ҳиндистон (34’781’380), Бразилия (22’234’626), Буюк Британия (11’891’292), Россия (10’368’299), Туркия (9’286’986), Франция (9’974’988) ва Эрон (6’182’905).

Дунё мамлакатлари орасида энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (837 779), Бразилия (618 457) ва Ҳиндистонда (479 520) қайд этилган.