Дунёда COVID-19: 250 миллиондан ортиқ одам юқтирган

7-ноябр, якшанба куни эрталаб ҳолатига кўра, дунёда 250 миллиондан ортиқ коронавирус инфексияси қайд этилган. Бу ҳақда Worldometers сайти хабар бермоқда.

Дунёда жами 250 273 774 киши COVID-19 билан касалланган, улардан 226 546 613 нафари тузалиб кетган. Ўлганлар сони 5 060 204 кишига етди.

Коронавируснинг энг кўп тарқалган давлатлари АҚШ (47 412), Ҳиндистон (34 354 966), Бразилия (21 874 324), Буюк Британия (9 272 066), Россия (8 755 930), Туркия (8 206 375), Франция (7 208 937) ва Эрон (5 980 260).

Дунё мамлакатлари орасида энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (775 095), Бразилия (609 417) ва Ҳиндистонда (460 787) қайд этилган.