Дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 596 миллиондан ошди

Сешанба куни эрталаб дунёда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 596 760 480 нафарга етди.

Буни Америка Жонс Хопкинс университети маълумотлари тасдиқлайди.

Дунёда вирус тарқалиши бошланганидан бери COVID-19 инфекцияси оқибатларидан 6 455 111 киши вафот этди.

20 миллиондан ортиқ инфекцияга чалинган давлатлар қаторига АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Германия, Буюк Британия, Италия ва Жанубий Корея киради.

Дунёдаги асосий воқеалар статистик маълумотларига ихтисослашган Worldometers портали маълумотларига кўра, сешанба куни эрталаб сайёрамиздаги 1 миллион кишига ўлим даражаси 830,6 ни ташкил қилган.

Ҳиндистонда 1 миллион аҳолига 374, Бразилияда 3164, Францияда 2342, Германияда 1738, Буюк Британияда 2724, Италияда 2900 ва Жанубий Кореяда 509 киши вафот этган.