Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарши 4,5 миллион дозалик вакцина келди

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясига қарши эмлашга мўлжалланган 4,5 миллион дозалик хитой-ўзбек вакцинаси келтирилди.

Тошкентга Хитойдан ZF-UZ-VAC2001 коронавирусига қарши хитой-ўзбек вакцинасининг яна иккита партияси келди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

1.5 миллион доз якшанба куни эрталаб, яна 3 миллион душанба куни етказиб берилди.

Ўзбекистон томонидан сотиб олинган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг умумий ҳажми 18 млн. Ҳаммаси бўлиб, мамлакатга 22,44 миллиондан ортиқ дозалар етказиб берилди, шундан 460 мингтаси Россиянинг «Спутник V», 986,4 мингтаси — AstraZeneca 3 млн. дозаси (CОВАХ дастури бўйича бепул АҚШдан берилди).

Ҳаммаси бўлиб, оммавий эмлаш бошланган 1 апрелдан бошлаб, 15 миллиондан ортиқ дозада вакциналар қўлланилди, 2.12 миллиондан ортиқ одам тўлиқ эмлаш курсини олди (эмлаш турига қараб икки ёки уч дозадан).