Исроил Фаластинга Россия вакцинасини етказиб беришни тўхтатди

sans-serif;">Исроил Ғазо секторида фаластинликларга юборилаётган «Спутник V» вакциналарини этказиб беришни тўхтатди.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, Ғарбий Соҳилда Исроил назорат пунктида соғлиқни сақлаш ходимлари учун мўлжалланган 2000 дозани қўлга олишган.

Исроил хавфсизлик кучларидаги манбанинг газетага айтишича, Фаластин ҳукумати илгари Исроил Миллий хавфсизлик кенгашига сўров юборган, аммо у ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.

“Бу Исроил рад этди дегани эмас. Биз вакциналарни ташишдан бош тортганимиз ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дея тушунтирди манба.

Фаластин Яқин Шарқдаги биринчи рус коронавирусга қарши эмлашни маъқуллаган давлат бўлди. Маълум бўлишича, мамлакат 100 минг дозали «Спутник V» ни сотиб олмоқчи ва яна 10 минг дозаси унга бепул берилади.