Карантин юмшатилди — Чорвоқ сув омборини сузиш учун очишга рухсат берилди

15 августдан бошлаб Чорвоқ сув омбори ҳудудида сузиш ва дам олиш учун чекловлар олиб ташланади. Ушбу қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг карантинни босқичма-босқич юмшатиш тўғрисидаги топшириғини бажариш мақсадида қабул қилинди, деб хабар берди Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов ЎзАга.

Эслатиб ўтамиз, Чорвоқ пляжлари бу йилги ёзда биринчи марта ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Июн ойи бошида карантин чекловлари вақтинча юмшатилганига қарамай (10 июлгача давом этди), пляжлар ёпиқлигича қолди.

8 август куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида Чорвоқ сув омборида пляжлар ва сузишни тақиқлаш ҳукумат қарори лойиҳаси пайдо бўлди.