Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг хитойлик олимлари COVID-19 пандемиясининг бошида, яъни 2020-йил январ ойида Ухандаги бозордан денгиз маҳсулотлари намуналарини ўрганишди. Аммо тадқиқот натижалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) чақирувларидан кейин Nature журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, хитойлик олимлар тадқиқотни биринчи марта COVID билан касалланганларнинг бир қисми Ухандаги бозорга ташриф буюргани маълум бўлгач, бошланган.
Ҳаммаси бўлиб, улар денгиз маҳсулотлари ва ёввойи ҳайвонлар бозоридан олинган 1380 та намунани текширишди. Намуна учун уйсизлар ва аквариумдан 18 турдаги ҳайвонлардан – 923 та атроф-муҳит намуналари ва 457 та намуналар олинди.
Вирус 73 та атроф-муҳит намуналарида аниқланган, бироқ ҳайвонлар намуналарининг ҳеч бирида топилмаган. Олимлар одамларни юқтирган вирус денгиз маҳсулотларида сақланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. «Бозордаги вируслар инсон изолати билан 99,99% дан 100% гача нуклеотид идентификациясига эга. SARS-CoV-2 атроф-муҳит намунасида аниқланди», дейилади тадқиқотда.
Шу билан бирга, хитойлик тадқиқотчилар ушбу топилмалар коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши натижасида пайдо бўлганлигини исботлаш учун етарли эмаслигини таъкидладилар. Олимлар COVID-19 нинг келиб чиқиши ноаниқлигича қолмоқда деган хулосага келишди.
Ғарб олимлари уч йилдан сўнг чоп этилган тадқиқот натижаларини синчиклаб талқин қилишга чақиришди. Улар пандемиянинг дастлабки даврида коронавирус манбасини аниқлаш учун кенгроқ тадқиқотлар ўтказиш зарурлигига ишора қилишди. «Агар биз коронавируснинг аниқ келиб чиқишини билсак, мен бу янги мисоллар ёки пандемия бошида содир бўлган воқеалардан келиб чиқади деб ўйлайман», деди Фред Хатчинсон саратон марказининг вирусологи Джесси Блум.