Миср сайёҳларнинг кириши учун барча COVID-чекловларни олиб ташлади

Миср Вазирлар Маҳкамаси эпидемиологик вазият яхшилангани ва эмлашнинг яхши кўрсаткичлари туфайли хорижлик сайёҳлар ва мамлакат фуқароларининг кириши учун коронавирусга қарши барча чекловларни бекор қилишга қарор қилди.

«Миср ҳукуматининг йиғилишида мамлакат ичкарисида ва ташқарисида эпидемиологик вазиятни назорат қилиш мақсадида мисрликлар ёки хорижликларнинг киришига қўйилган барча анти-COVID чекловларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди», деб ёзади Sada El Balad.

Мавжуд чекловларни бекор қилиш муддати ҳақида хабар берилмаган. Энди Мисрга кириш учун ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналардан бирининг эмлаш сертификати ёки Россиянинг Спутник, коронавирус ўтказилганлик тўгрисида маълумотномаси ёки ПЦР тести керак.

Портал маълумотларига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор: фуқароларга 86,6 миллион дозада турли хил коронавирус вакциналари, шунингдек, қайта эмлаш учун 4,5 миллион доза берилган. Ҳукумат ушбу захиралар аҳолини эмлашнинг яхши даражасини таъминлаш учун етарли деб ҳисоблайди.