Отабеков коронавирус бўйича сунъий статистика тўғрисидаги маълумотларни рад этди

sans-serif;">Коронавирус инфекцияси касалликлари бўйича статистикани сунъий равишда кўпайтириш тўғрисидаги маълумотларнинг тарқалишига жавобан, Санитария-эпидемиология таъминоти хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков «эмлаш бўйича ташвиқот статистикасини ҳеч ким сунъий равишда оширмаяпти» деди.

Унинг баёноти Тошкентда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган матбуот анжуманида айтилган. Журналистлар билан учрашувда Санитария-эпидемиология таъминоти хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Отабеков сўнгги кунларда аҳолини эмлаш учун ташвиқот қилиш мақсадида юқтирганлар тўғрисидаги статистика сунъий равишда кўтарилганлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Хизмат раҳбари ўринбосари ушбу маълумот ҳақиқат эмаслигини таъкидлади.

Бу ёлғондир! Бунда мантиқ йуқ. Ҳозирги вақтда вирус асосан болаларда аниқланмоқда, биз 18 ёшдан катта фуқароларни эмлашни хоҳлаймиз. Вазиятнинг ёмонлашуви ва карантин чораларининг кучайтирилишида фуқаролар айбдор, улар ҳаддан ташқари бўшашиб қолган ва илгари киритилган қоидаларни унутганлар, деди Отабеков.