Қозоғистон ўзбекларнинг чегарадан ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилди

Қозоғистонга боришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари фақат эмлаш сертификати ёки COVID-19 тестининг салбий натижасини тақдим этиши керак.

11 апрелдан Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтишга қўйилган чекловларни олиб ташлади. Бундай қарор ‘пидемик вазиятнинг яхшиланиши фонида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан қабул қилинди.

Шу билан бирга, COVID-19 учун ПЦР тестининг салбий натижаси билан сертификат ёки емлаш ёки қайта емлашнинг тўлиқ курси тугаганлигини тасдиқловчи ҳужжат/паспортни мажбурий тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

Ҳужжатларни фақат беш ёшгача бўлган болалар, шунингдек, эмланганлар учун қилиш шарт эмас.