Қозоғистон ҳукумати тиббиёт муассасаларида мажбурий ниқоб режимини жорий қилди ва жамоат жойларида ниқоб тақишни тавсия қилди. Бу ҳақдаги қарорни 8 феврал куни бош санитария шифокори Айжан Эсмагамбетова имзолаган.
Ҳужжатда қайд этилганидек, ушбу чора мамлакатда COVID-19, қизамиқ ва бошқа респиратор вирусли инфекциялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилди.
Тиббиёт муассасаларида ҳам ходимлар, ҳам ташриф буюрувчилар учун ниқоблар талаб қилинади. Бундан ташқари, масъул идоралар тиббиёт муассасаларини антисептиклар билан таъминлаш мажбуриятини олди.
Шунингдек, фуқаролар кўп тўпланадиган жойларда (бозорлар, савдо марказлари, театрлар, кинотеатрлар ва ҳ.к.) ҳамда барча турдаги жамоат транспортида ниқоб тақишлари тавсия этилади.