Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари COVID-19 дориларининг ён таъсири ҳақида огоҳлантирди

Коронавирус инфектсиясига қарши дорилар ён таъсирга эга. Баъзи ҳолларда улар ҳатто жигар заҳарланишига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

Шунга қарамай, вазирнинг сўзларига кўра, улардан фойдаланишни тўхтатиш мумкин эмас, чунки бу дорилар ҳаётни сақлаб қолади.

«Антивирал препаратлар, улар ҳаётни сақлаб қолиш учун зарурдир, лекин уларнинг барчаси ён таъсирга эга бўлган дорилар», деди Мурашко.

Аввалроқ, коронавирусдан кейин олти ой давомида ўлим хавфи жиддий равишда ошиши айтилган эди. Соғайганлар турли хил асоратларга дуч келиши мумкин, жумладан тромбоз, асаб ва юрак-қон томир тизими касалликлари.