Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Аҳолининг 55% COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган

Ўзбекистон Республикасида 11 декабр ҳолатига кўра, эмлашдан ўтаётган аҳолининг 55% коронавирус инфекцсиясига қарши тўлиқ эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъумотларига кўра, эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган фуқароларнинг умумий сони 11 797 635 нафарни ташкил этади.

Шундан: 793 431 нафари 65 ёшдан ошганлар, 421 017 нафари тиббиёт ходимлари, 420 552 нафари мактаб ўқитувчилари, 164 466 нафари мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари, 782 182 нафари сурункали касалликларга чалинган фуқаролардир. Қолган вакциналар аҳолининг бошқа қатламларини эмлаш учун ишлатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонга 301 860 дозада Pfizer вакцинасининг партияси етказиб берилгани, Ўзбекистонда фойдаланишга топширилган вакциналарнинг умумий сони эса 50 миллион дозага яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 1 апрелдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлаш чоралари бошланди. Июн ойининг охиридан бошлаб Тошкент шаҳрида 18 ёшдан ошган шахсларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, 28 сентабрдан эса 12 ёшдан ошган болаларга ҳам Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди.