Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кунига 45-50 минг ўзбекистонлик коронавирусга тестдан ўтказилмоқда

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 45-50 минг киши коронавирус борлигини аниқлаш учун ПЦР-тестини топширади.

Декабр ойининг охирги ҳафтасида бу кўрсаткич 15-20 мингни ташкил қилган.

Ўзбекистонда ҳар куни ўтказиладиган коронавирус учун ПЦР-тестлари сони сўнгги кунларда ўртача 45-50 мингтага кўпайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати сўровига биноан маълум қилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

5 январдан 15 январгача бўлган даврда мамлакатимизда 300 мингдан ортиқ ёки кунига ўртача 27 мингта ПЦР-тестлари ўтказилди.

Декабр ойининг сўнгги ҳафтасида ҳар куни 15-20 мингта таҳлил ўтказилди, дея таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

5 январдан бошлаб касалликнинг янги ҳолатларида барқарор ўсиш кузатилмоқда. 18-январ куни пандемия бошланганидан бери 2020-йилнинг март ойидан буён энг юқори кўрсаткич қайд этилган – 1214 та ҳолат.