Тожикистон давлат назорат-ўтказиш пунктларида 8-февралдан бошлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси юқиши ва янги инфекция ҳолатлари пайдо бўлишининг олдини олиш билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди.
Бу ҳақдаги қарор COVID-19 юқумли касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича республика штаби томонидан имзоланди, деб хабар беради Asia-Plus.
Қарорга кўра, Тожикистон давлат чегарасини кесиб ўтишда Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли Давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг барча карантин ва санитария пунктларида коронавирусга қарши қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Таъкидланишича, республика штабининг қарори Тожикистонда COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарор баҳолаш, шунингдек, аҳоли ўртасида эмлашнинг юқори даражасини мамлакат, минтақа ва дунё давлатларида коронавирус билан боғлиқ вазиятни нормаллаштиришни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.
Бундан ташқари, мазкур қарор мамлакатимиз миллий иқтисодиёти фаолиятини тўлиқ таъминлаш, жумладан, фуқаро авиацияси, туризмни ривожлантиришни таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий соҳада минтақа ва дунё давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилингани таъкидланган.
Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўров ва мурожаатга асосан республика аҳолисининг мақсадли гуруҳларини эмлашни янада кучайтириш бўйича топшириқ берилди.