Ўзбекистон ва Туркия COVID-сертификатларини тан олиш тўғрисида келишиб олдилар

Ўз мамлакатларида тўлиқ эмланган икки давлат фуқаролари Туркияга ҳам, Ўзбекистонга ҳам бемалол ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари COVID-19 га қарши эмлаш бўйича миллий сертификатларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олдилар.

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология осойишталик хизмати хабарига кўра, янги қоидалар 15 мартдан кучга киради.

Ўз ватанида коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтганлиги тўғрисида сертификат олган Ўзбекистон фуқаролари Туркияга эркин киришлари мумкин бўлади.

Худди шундай тартиб Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқаролари учун ҳам амал қилади.