Ўзбекистонда 12 ёшли қарийб 535 минг бола эмланди

12 ва ундан катта ёшдаги қарийб 535 минг нафар ўзбекистонлик ихтиёрий равишда коронавирус инфексиясига қарши эмланди.

Эмланган ўсмирларнинг аксарияти Фарғона вилоятида – 104 мингдан ортиқ, энг ками – Тошкент шаҳрида – 3 811 нафар.

Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлаш жадал тус олишда давом этмоқда.

16 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 534 861 нафар ўсмир ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмланган.

Эмлаш ота-оналарнинг розилиги билан 12 ёшдан ошган болалар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тан олинган «Pfizer» препарати билан амалга оширилади.

Вазирлик маълумотларидан маълум бўлишича, энг кўп эмланган болалар Фарғона вилоятида – 104 минг нафардан ортиқ. Шунингдек, Самарқанд вилоятида – 90,8 минг ва Андижон вилоятида – 60,5 минг, энг кам эмланган болалар эса Тошкент шаҳрида – 3 минг 811 нафар.