Ўзбекистонда 13-январ ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 824 нафарни ташкил қилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ортди. Ўтган кун давомида 824 та COVID-19 ҳолати аниқланди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Биринчи навбатда Тошкент янги беморлар (+434) бўйича рекорд ўрнатди. Шунингдек, Тошкент (124) ва Жиззах (47) вилоятларида ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

714 нафар бемор аниқланган аввалги кунга, яъни 12-январга нисбатан касалланганлар сони 110 нафарга ошган.

13 январ куни коронавирусдан уч киши вафот этди, ушбу касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 1511 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам машинаси ишини кўздан кечирган эди. «Омикрон» туфайли сўнгги кунларда «103» рақамига қўнғироқлар сони сезиларли даражада ошди.