Ўзбекистонда 211 кишида COVID-19 аниқланган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус инфексияси тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Согʻлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 12-декабр куни республикада бир суткада яна 211 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 64 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Жиззах вилоятида 7 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар Сурхондарё вилояти – 1 киши ва коронавирус инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 10 нафар, Хоразм вилоятида 15 нафар ва Тошкент вилоятида 61 нафарда COVID-19 инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Юқоридаги статистик маълумотларга эътибор қаратсангиз, ўтган сутка давомида Қорақалпоғистон ва Қашқадарё вилоятида ҳам коронавирус аниқланмаганига гувоҳ боʻласиз.

Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 192 677 нафарни ёки 98 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, коронавирусдан тўртта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1440 нафарга етди.