Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланган

Бугун, 16-ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши 30 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

5 ноябр куни 276 356 киши коронавирусга қарши эмланди. Улардан 146 301 киши вакцинанинг биринчи дозасини, 78 966 нафари иккинчи, 51 089 нафари учинчи дозани олган.

Бугунги кунга келиб, коронавирусга қарши вакцинанинг умумий дозаси 30 011 822 дозани ташкил этади.

Ҳудудлар орасида самарқандлик фуқаролар энг кўп – 38 039 доза вакцина олган. Ундан кейинги ўринларда Тошкент (34 903) ва Фарғона (32 890) вилоятлари жойлашган.

Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қўлланилган вакциналарнинг умумий сони 2 миллион дозадан ошди.

Эмлаш жараёни давом этмоқда.