Ўзбекистонда 659 мингдан ортиқ бола COVID-19 га қарши эмланган

Ўзбекистонда 5 январ ҳолатига кўра 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 659 671 нафар бола COVID-19 га қарши ихтиёрий равишда эмланди.

5 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 659 671 нафар ўсмир ихтиёрий равишда коронавирусга қарши эмланган.

Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлаш жадал тус олишда давом этмоқда.

Эмланган ўсмирларнинг аксарияти Фарғона вилоятида – 162 мингдан ортиқ, энг ками – 4 939 нафари Тошкент шаҳрида.

Шу билан бирга, 441 414 нафар вакцинанинг биринчи дозаси, 218 257 нафари иккинчи дозани олган.

Эмлаш ота-оналарнинг розилиги билан 12 ёшдан ошган болалар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тан олинган «Pfizer» препарати билан амалга оширилади.

Вазирлик маълумотларидан маълум бўлишича, эмланган болаларнинг аксарияти Фарғонада – 162 мингдан ортиқ, Самарқандда – 104 мингдан ортиқ ва Андижон вилоятларида – 73,6 мингдан ортиқ.Тошкент шаҳрида 4 минг 939 нафар ўсмир эмланган. Коронавирусга қарши энг кам эмланган болалар Бухорода – 4827 нафар.