Ўзбекистонда 900 мингдан ортиқ ўсмир COVID-19 га қарши эмланган

Ўзбекистонда 900 мингдан ортиқ ўсмирлар COVID-19 га қарши эмланган. Эмлаш Pfizer ёрдамида амалга оширилади.

Ўзбекистонда ва дунёда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ ҳозирги вазиятни, шунингдек, мамлакатда Омикрон штамми топилганини ҳисобга олиб, тобора кўпроқ ота-оналар ўсмир фарзандларини эмлашга қарор қилмоқдалар.

9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 903 299 нафар ўсмир коронавирусга қарши эмланган.

Шу билан бирга, 548 869 нафар ўсмир ваксинанинг биринчи дозасини, 354 430 нафари иккинчи дозани олган.

Эмлаш 12 ёшдан ошган болалар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тан олинган Pfizer препарати билан уларнинг ота-оналари розилиги билан амалга оширилади.

Вазирлик маълумотларидан маълум бўлишича, энг кўп эмланган болалар Фарғона (191,2 минг нафардан ортиқ), Самарқанд (114,4 минг нафардан ортиқ) ва Қашқадарё (97,2 минг нафар) вилоятларига тўғри келади. Тошкентда коронавирусга қарши энг кам эмланган болалар сони 8955 нафарни ташкил қилмоқда.