Ўзбекистонда ўтган сутка давомида коронавируснинг тарқалиши статистикаси маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 24-март куни республика бўйича бир кунда 9 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 5 нафар ва Тошкент вилоятида 4 нафар фуқарода коронавирус аниқланган.
Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 235 265 нафар ёки касалланганларнинг 99 фоизига этди.
Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
Еслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда узоқ вақтдан бери биринчи марта фақат битта вилоятда COVID-19 аниқлангани хабар қилинганди.