Ўзбекистонда аҳолининг қарийб 93 фоизи COVID-19 га қарши эмланган

Шу кунгача Ўзбекистонда 19 миллион киши коронавирусга қарши эмланган.

Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланганидан роппа-роса бир йил ўтиб, шу кунгача 19 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши вакцина олди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.

Республика бўйича жами 21 миллион кишини эмлаш режалаштирилган эди. Фоиз миқёсида мамлакат аҳолисининг 92,6 фоизи эмланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса бир йил аввал, 1 апрел куни мамлакатда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш бошланган эди. Ҳозирда 7 турдаги вакциналар билан эмлаш амалга оширилмоқда.