Сешанба куни Ўзбекистонда 141 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган, бу аввалги кунга нисбатан 10 тага кўпдир.
Энг кўп ҳолатлар одатдагидек Тошкент шаҳрига тўғри келади – 76 киши.
Сешанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг 141 та янги ҳолати қайд этилди (бир кун аввал 131 та), деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Аниқланган ҳолатларнинг аксарияти одатдагидек Тошкент шаҳрида – 76. Тошкент вилоятида 18 та, Самарқанд вилоятида 11 та ҳолат қайд этилган. Бошқа ҳудудларда кунлик ўсиш 10 дан ошмайди.
2020-йилнинг март ойида пандемия бошланганидан бери расман қайд этилган COVID-19 ҳолатларининг умумий сони 246,2 мингтани ташкил этади.