Ўзбекистонда бир кунда 25 киши коронавирус билан касалланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 17 апрел куни республикада бир суткада 25 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 18 нафар, Тошкент вилоятида 7 нафар фуқарода инфекция аниқланган.

Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 236 309 нафарга этди, яъни касалланганларнинг 99 фоизи.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.