Ўзбекистонда бир кунда 251 кишида COVID-19 аниқланган

сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, бу эса COVID-19 билан касалланганлар сони ортганини кўʻрсатди.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 6-январ куни республикада бир кунда яна 251 кишида коронавирус аниқланган. Рўйхатга олинган ҳолатларнинг умумий сони 199 758 тани ташкил этди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 120 нафар, Қорақалпоғистонда – 1, Андижон вилоятида – 9, Бухоро вилоятида – 4, Жиззах вилоятида – 8, Навоий вилоятида – 3, Наманган вилоятида – 3, Самарқанд вилоятида – 36 та ва Сурхондарё вилоятида – 2 та коронавирус инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 1 нафар, Фарғона вилоятида 5, Хоразм вилоятида 12 ва Тошкент вилоятида 47 кишидан COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида Қашқадарё вилоятида коронавирус аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 196 851 нафарни ёки 98 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, коронавирусдан учта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1488 нафарга етди.