Ўзбекистонда бир кунда 32 та COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 20-март куни республика бoйича бир суткада 32 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 15 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 1 нафар, Фарғона вилоятида 2 нафар ва Тошкент вилоятида 13 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 235 098 нафарга етди ёки касалланганларнинг 99%.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.