Ўзбекистонда бир кунда 90 кишида COVID-19 аниқланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 17 июн куни республика бўйича бир суткада 90 кишида COVID-19 аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 74 нафар, Андижон вилоятида 2 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар ва Тошкент вилоятида 7 нафар фуқарода инфекция аниқланган.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 237 599 нафарга етди, яъни касалланганларнинг 99 фоизи. Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 16-июн куни республикада 59 кишида COVID-19 тести ижобий чиққан эди. Юқоридаги вилоятлардан ташқари Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳам инфекция аниқланган.

Аввалроқ коронавирус Тошкент вилояти ва пойтахтда аниқланган эди.