Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 22-июн куни республика бўйича бир суткада 98 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 49, Қорақалпоғистонда 4, Андижон вилоятида 4, Бухоро вилоятида 7, Жиззах вилоятида 2, Қашқадарё вилоятида 6, Навоий вилоятида 2, Наманган вилоятида 2 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган. Самарқанд вилоятида – 5 та ва Сурхондарё вилоятида – 1 та.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ва Тошкент вилоятида 8 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Ўтган сутка давомида Сирдарё вилоятида ҳам коронавирус аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 237 811 нафарга етди ёки касалланганларнинг 99 фоизи.
Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.