Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг республикада тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 3-апрел куни республика бўйича бир суткада 35 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 16 нафар, Андижон вилоятида 2 нафар ва Тошкент вилоятида 17 нафар фуқарода инфекция аниқланган.
Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 235 711 нафар ёки касалланганларнинг 99% га етди.
Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.