Ўзбекистонда бир суткада 47 кишида коронавирус аниқланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 12 апрел куни республика бўйича бир суткада 47 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 29 нафар, Тошкент вилоятида 18 нафар фуқарода инфекция аниқланган.

Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 236 057 нафарга етди ёки касалланганларнинг 99 фоизи.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.