Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 15-март куни республика бўйича бир суткада 60 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 41 нафар, Андижон вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар ва Тошкент вилоятида 13 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 234 796 нафар ёки касалланганларнинг 98% га етди.
Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.