Ўзбекистонда COVID-19: 2 декабр статистикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2 декабр ҳолатига кўра, республикада бир кунда яна 260 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 91 нафар, Қорақалпоғистонда – 4, Андижон вилоятида – 10, Бухоро вилоятида – 15, Жиззах вилоятида – 8, Қашқадарё вилоятида – 1, Навоий вилоятида – 2, Наманган вилоятида – 9 ва Самарқанд вилоятида – 21 коронавирус инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 13 нафар, Хоразм вилоятида 14 нафар ва Тошкент вилоятида 67 нафар фуқарода COVID-19 инфексияси аниқланган.

Юқоридаги статистик маълумотларга эътибор қаратсангиз, ўтган сутка давомида Сурхондарё вилоятида ҳам коронавирус аниқланмаганига гувоҳ бўласиз.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 190 503 нафарга етди ёки касалланганларнинг 98%.

Шунингдек, коронавирусдан тўртта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1413 нафарга етди.