Ўзбекистонда COVID-19: 20 декабр статистикаси

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг тарқалиши ҳақида маʼлумот берди.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 20 декабр куни республикада бир кунда яна 124 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 43 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар, Жиззах вилоятида 1 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар ва Самарқанд вилояти – 19 киши коронавирус инфекцияга чалинган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ва Тошкент вилоятида 5 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган. Ўтган сутка давомида Қорақалпоғистонда ва Сурхондарё вилоятида коронавирус аниқланмади.

Эслатиб ўтамиз, 13-декабр куни Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланишнинг апрел ойидан бери энг паст кўрсаткичи қайд этилди.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 194 212 нафарни ёки 98 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, коронавирусдан тўртта янги вафот этиш ҳолати қайд этилди. Вафот этганларнинг умумий сони 1465 нафарга етди.