Ўзбекистонда COVID-19: 27-январ статистикаси

Ўзбекистонда бир кунда 1186 нафар коронавирус инфексияси қайд этилди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Пандемия бошланганидан бери қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони 219 мингдан ошди.

27 январ куни Тошкент шаҳрида 503, Фарғона вилоятида 129, Тошкент вилоятида 124, Қорақалпоғистонда 67, Хоразм вилоятида 56, Самарқанд вилоятида 50 та ҳолат аниқланган.

Кун давомида 3 нафар коронавирус сабаб асоратлардан ўлим ҳолати қайд этилди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1554 нафарни ташкил қилади.