Ўзбекистонда COVID-19: 28 ноябр статистикаси

Ўзбекистонда COVID-19 тарқалишининг статистик маълумотларига кўра, мамлакатнинг жанубий вилоятларида бирорта ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 28-ноябр куни республикада бир кунда яна 234 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 55 нафар, Қорақалпоғистонда 2, Андижон вилоятида 14, Бухоро вилоятида 11, Жиззах вилоятида 7, Навоий вилоятида 1, Наманган вилоятида 6 ва Самарқанд вилоятида – 21 коронавирус инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар, Хоразм вилоятида 11 нафар ва Тошкент вилоятида 87 нафарда COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Юқоридаги статистик маълумотларга эътибор қаратсангиз, ўтган сутка давомида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам коронавирус аниқланмаганига гувоҳ боʻласиз.

Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 189 664 нафарни ёки 98% ни ташкил этди.

Шунингдек, коронавирусдан иккита янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1399 нафарга етди.