Ўзбекистонда COVID-19: 34 та ҳолат аниқланган

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди.

24 апрел куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бир суткада республика бўйича 34 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 25 нафар, Тошкент вилоятида 9 нафар фуқарода инфекция аниқланган.

Ўтган сутка давомида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида COVID-19 аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 236 515 нафарга етди ёки касалланганларнинг 99 фоизи.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари кузатилмаган.