Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сони камайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада коронавирус инфекциясининг тарқалиши бўйича маълумотларни эълон қилди.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 13-декабр куни республика бўйича бир суткада яна 136 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 43 нафар, Қорақалпоғистонда – 1, Андижон вилоятида – 12, Бухоро вилоятида – 16, Жиззах вилоятида – 4, Қашқадарё вилоятида – 2, Навоий вилоятида – 1, Наманган вилоятида – 5 та ва Самарқанд вилоятида – 23 коронавирус инфекциясига чалинган киши аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 10, Хоразм вилоятида 5 ва Тошкент вилоятида 11 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Ўтган сутка давомида Сурхондарё вилоятида ҳам коронавирус аниқланмади.

Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 192 841 нафарни ёки 98 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, коронавирусдан иккита янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1442 нафарга етди.