Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан касалланиш даражаси пасайган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфексияси даражаси кескин пасайганини қайд этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига коʻра, 29-ноябр куни республикада бир суткада яна 143 кишида коронавирус аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 46 нафар, Андижон вилоятида – 11, Бухоро вилоятида – 8, Жиззах вилоятида – 8, Қашқадарё вилоятида – 5, Навоий вилоятида – 1, Наманган вилоятида – 6 ва Самарқанд вилояти – 24 чалинганлар аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 1 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар ва Хоразм вилоятида 18 нафар фуқародан COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Юқоридаги статистик маълумотларга эътибор қаратсангиз, ўтган кини давомида Қорақалпоғистон ва Сурхондарё вилоятида ҳам коронавирус аниқланмаганига гувоҳ бўласиз.

Тошкент вилоятида ҳам узоқ вақтдан бери биринчи марта COVID-19 инфекцияси қайд этилмаган.

Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 189 859 нафарга етди, яъни касалланганларнинг 98%.

Шунингдек, коронавирусдан учта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1402 нафарга етди.